ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманидаги 16-оилавий поликлиника тумандаги Келажак тонги, Шербулоқ, Соҳил, Ишонч ва Истиқбол маҳаллаларида яшовчи 40 мингдан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
Поликлиникада аҳолига қулайлик яратиш мақсадида оила шифокорлари ҳар 2000 нафар кишига биттадан этиб белгиланган. Бундан ташқари, тор доирадаги мутахассислар, гинеколог, уролог, кардиолог, невропатолог, лор, офтальмолог, рентгенолог, УЗИ ҳамда лаборатория хизматлари йўлга қўйилган.
Шунингдек, муассасада 6 ўринли кундузги шифохона ҳам мавжуд бўлиб, беморлар саломатлигини тиклаш учун керакли барча тиббий жиҳозлар билан таъминланган.
Поликлиникада мунтазам равишда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилади. Жумладан, куни кеча ташкил этилган ана шундай тиббий кўрикда тумани ҳокимлиги ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилди.
[gallery-21527]
Кўрик давомида ходимларнинг саломатлиги, руҳий ҳолати назорат этилиб, зарур тавсия ва тиббий маслаҳатлар берилди. Малакали шифокорлар томонидан давлат хизматчиларининг умумий саломатлик ҳолати баҳоланди ва профилактик тадбирлар амалга оширилди. Бундай чора-тадбирлар ходимларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш ва уларнинг соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилгани билан аҳамиятли.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА