English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли саломатлиги доимо эътиборда
14:12 / 2023-05-29

Навоий вилоятида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Навбаҳор туманидаги “Кескантерак” маҳалласида “Кескантерак”, “Қизилой” ва “Янги ҳаёт” МФЙ ларда истиқомат қилувчи аҳолининг тиббий муаммоларини ўрганиш ҳамда касалликларни эрта аниқлаш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.  

Унда вилоят ва туман даволаш профилактика муассасаларининг етакчи тор соҳа мутахассислари томонидан 260 нафарга яқин фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Якунда уларнинг 7 нафарига вилоят, 13 нафарига туман шифохонасида даволаниши учун йўлланмалар ажратилди. Шунингдек, 12 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул дори воситалари берилди.

Тиббий кўрик жараёнига мобил тиббий хизмат, мобил маммография ҳамда кўчма донорлик комплекслари жалб қилинди. Кўрик давомида шифокорлар томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда аҳоли ўртасида соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик даражасини ошириш, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва прфилактикаси тўғрисида маълумот берилди.  

 

А.Бўриев,  

ЎзА