French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли саломатлиги доимий эътиборда
16:10 / 2025-12-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоят суди биносида фуқароларни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш, ушбу муддатни узайтириш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Р.Маҳмудова, вилоят суди раиси А.Утаев, раис ўринбосари О.Ҳасанов, вилоят суди судьялари ва соҳага масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этди.  

Семинар давомида фуқароларни мажбурий тартибда даволаш муассасаларига жойлаштиришнинг ҳуқуқий асослари, тиббий хулосаларни расмийлаштириш тартиби ҳамда суд амалиётида учраётган долзарб масалалар муҳокама қилинди.

[gallery-26505]

Шунингдек, иштирокчиларга мажбурий даволаш чораларини қўллашда инсон ҳуқуқлари ва шаънини ҳурмат қилиш, ҳар бир қарор қонуний, холис ва асосли бўлиши зарурлиги бўйича амалий тавсиялар берилди.

Ушбу семинар амалий жараёнларда ягона ёндашувни таъминлаш ҳамда аҳолининг саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА