Аҳоли орасида глюкометрия ва бошқа турдаги тиббий текширувлар ўтказилмоқда
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган саломатлик акцияси ва сайёр тиббий қабуллар доирасида Юнусобод тумани 51-Оилавий поликлиника ҳудудига қарашли «Ҳусниобод» маҳалласида бош шифокор Г. Қодирова бошчилигида мақсадли тиббий кўрик ўтказилди.
Тиббий кўрик мутахассислар – кардиолог, эндокринолог, лор, окулист, жарроҳ, онколог шифокорлар иштирок этди.

40 ёшдан ошган аҳоли орасида глюкометрия текширувлари ўтказилди. Тиббий кўрикдан жами 92 нафар фуқаро ўтказилиб, шулардан 6 нафар беморга уйида хизмат кўрсатилди, бепул дори воситалари берилди.

2 нафар беморга шаҳар шифохонасида стационар шароитда даволаниш учун бепул йўлланма тақдим этилди. 5 нафар беморга оилавий поликлиниканинг кундузги шифохонасига йўлланма берилди.
ЎзА