Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли мурожаати депутат назоратида
15:22 / 2026-03-04

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Алишер Жуманазаров сайловчилар мурожаатларини ўрганиб, уларни жойига чиқиб таҳлил қилиш ва ечим топиш борасида амалий ишлар олиб бормоқда.

Айниқса, ҳудудларда электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш мақсадида юборилган депутатлик сўровномалари асосида аҳоли манфаати йўлида аниқ натижаларга эришилди. Жумладан, Нукус тумани “Саманбай” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Каттағар” овулида жойлашган 19-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво тармоғи орқали 57 та хонадонга барқарор электр энергияси етказиб бериш таъминланди. Шунингдек, ҳудуддаги 127-сонли трансформатор пункти 2026 йил дастурига киритилиб, электр таъминотини янада яхшилаш бўйича режали ишлар белгилаб олинди. 

Шунингдек, “Саманбай” овул фуқаролар йиғини Торли овулини электр энергияси билан таъминловчи 73-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво тармоғида реконструкция ва модернизация ишлари амалга оширилди. Ушбу ишлар доирасида 73 дона темир-бетон устун ўрнатилиб, узунлиги 1,7 километр бўлган замонавий SIP кабель тортилди. Натижада овул аҳолисининг электр таъминоти сезиларли даражада яхшиланди ва фуқаролар томонидан миннатдорлик хатлари йўлланди.

Нукус тумани “Дийхан арна” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 8-март овулида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. 130-сонли трансформатор пункти ва ундан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво тармоқларида реконструкция ва модернизация ишлари бажарилиб, 90 дона темир-бетон устун ўрнатилди, узунлиги 2,7 километр бўлган SIP кабели тортилди. Қуввати 250 кВА бўлган янги трансформатор пункти ишга туширилди. 

Бундан ташқари, Нукус шаҳри “Намунали макон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 0,4 кВ ҳаво тармоғида аниқланган техник камчиликлар бартараф этилди. Ҳозирда мазкур кўча аҳолиси узлуксиз ва барқарор электр таъминотига эга бўлди.

Бу депутатнинг сайловчилар билан доимий мулоқотда бўлиб, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш ва амалий ҳал этишга қаратилган фаолиятининг яққол намунасидир. Халқ манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳудудларда инфратузилмани ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.