French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли муаммолари ўрганилмоқда
10:53 / 2025-07-25

Бугунги кунда юртимизда “Инсон қадри учун” тамойилига асосан ҳар бир фуқарога муносиб турмуш шароитини яратиш бирламчи вазифага айланган. Шу мақсадда раҳбарлар, депутатлар ҳудудларга ташриф буюриб, аҳолига яратилган шароитлар билан яқиндан танишмоқда ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганмоқда

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати Назира Тоғаева ҳам Хатирчи туманида бўлиб, қабул ўтказди.

Қабул давомида тумандаги Хўжақўрғон ва Миёнқол маҳаллаларида истиқомат қилувчи 42 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, уларга ечим изланди. 

Учрашувда фуқаролар томонидан моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, электр энергияси, ободонлаштириш, маҳалла ҳудудидаги қабристон йўлини шағаллаштириш каби бир қатор мурожаатлар билдирилди.

Шу ҳудудда истиқомат қилувчи Мавжуда Гадоева томонидан моддий ёрдам сўраб қилинган мурожаат жойида ҳал этилди. Бундай қўллаб-қувватлаш Мавжуда опанинг кўнглини кўтарди. Шунингдек, Райҳона Шарипова ҳам қабулга келиб, мурожаатига ижобий ечим топди. 

– Анчадан бери соғлигимни тиклашим учун моддий томондан қийналаётган эдим, – дейди Р.Шарипова. – Бугунги қабулни эшитиб келдим. Муаммоимни айтиб, ёрдам сўрадим. Мурожаатим эътиборсиз қолдирилмади. Менга даволанишим учун моддий ёрдам ажаратиладиган, шунингдек, ордер ҳам бериладиган бўлди. Жуда хурсанд бўлдим. 

Депутат томонидан аҳоли муаммолари жойида ўрганилиб, тегишли мутасаддилар билан биргаликда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

А.Бўриев, ЎзА мухбири