Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли фаровонлиги энг муҳим омил
11:15 / 2024-06-15

Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Рeспублика ишчи гуруҳи вакиллари Жиззах вилоятининг Арнасой, Фориш ва Янгиобод туманида ўрганиш ишларини олиб бормоқда. 

Мақсад мазкур ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари, сектор ва маҳаллалардаги ташкилий ва амалий тадбирлар, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш,  аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолияти билан яқиндан танишиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирларини белгилашдан иборат.

Ишчи гуруҳи аъзолари, жумладан, Арнасой туманидаги “Ғолиблар”, Фориш туманидаги Амир Темур номли маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, маҳалла еттилиги фаолияти, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, маънавий-маърифий, маданий ишлар аҳволини ўрганиш мақсадида аҳоли хонадонларида бўлди. Уйма-уй кириб, фуқаролар билан учрашди, уларни тинглаб, муаммоларини ўрганди. Шу билан бирга аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиш борасидаги ишлари ҳам кўздан кечирилди.

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар ва қилиниши керак бўлган ишлар бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Республика ишчи гуруҳи вилоятда ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА