Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли даромадини ошириш долзарб вазифа
15:46 / 2024-10-16

Муносабат

Президентимизнинг Тошкент вилоятига ҳар сафарги ташрифида қўйилаётган вазифалар ва шу асосда амалга оширилаётган ишлар йилдан йилга барча соҳаларнинг жадал ривожланишга асос бўлмоқда. Бунинг натижасида эса аҳолининг турмуш шароити тобора яхшиланиб, бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари ошмоқда.  

Хусусан, жорий йил 14-15 октябрь кунлари Президентимизнинг вилоятга навбатдаги ташриф доирасидаги йиғилишда ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни камбағалликдан чиқариш, четда кам даромад олаётган меҳнат мигрантларини юртимизга қайтариш ва уларни муносиб иш билан таъминлаш, ишсизликни камайтириш бўйича дастурий режалар ва аниқ топшириқлар белгилаб олинди.  

Биринчи галда камбағалликни қисқартириш ва аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилишда ишчи гуруҳ томонидан аниқланган 63,7 мингта оилага яхши турмуш шароитини яратиш мақсадида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича ҳудудий штаблар ҳокимлар бошчилигида қайтадан ташкил этилди. Ҳар бир туман ва шаҳарлардаги оғир маҳаллаларга вилоят сектор раҳбарлари ҳамда иқтисодий комплекснинг салоҳиятли раҳбарлари бириктирилиб, “оилабай” мониторинг тизими йўлга қўйилади.    

Шунингдек, улар оилаларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш орқали меҳнат қилиш, касб ўрганиш, билим олиш ва тадбиркорликни бошлашга кўмаклашади. Мисол учун, Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “Соф гигиеник” корхонаси ўз ташаббуси билан камбағал оила аъзоларини дастлабки босқичда 100 нафарини дуал таълим асосида касбга ўқитиб, ишга олади. Ойлик маоши дастлаб 3-5 миллион сўмни ташкил этади.  Шунингдек, дастур ижросини тўлиқ таъминлаш ва яратилган имкониятларни ишга солиш орқали йил якунига қадар 18,3 мингта оилани камбағалликдан чиқариш орқали камбағаллик даражасини 8,4 фоиздан 7 фоизга тушириш белгилаб олинди. Бунда барқарор бандлик ва юқори даромад топишга эришиш орқали 30 минг нафар камбағал аҳоли бандлиги таъминланади.  

Хусусан, бу жараёнда фуқароларни доимий иш ўринларига жойлаштириш ҳамда тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилиши, драйвер лойиҳаларни амалга ошириши, тадбиркорликка жалб этиш ва ер майдонларини ижарага бериш орқали банд қилинади.  Вилоятдаги мавжуд 5 та касбий кўникмалар  марказларида ҳамда хусусий ўқув марказларида 8 минг нафар аҳоли таълим ва касб-ҳунарга ўқитилади, 17 минг нафар фуқароларни кафолатланган тиббий хизматдан фойдаланиши таъминланади, 7,7 минг нафар шахсга ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилади.    

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, вилоятдаги камбағаллик юқори ва инфратузилмаси оғир 76 та маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш ҳисобига аҳоли даромадини оширишга шароит яратилади.  

Зиёдбек Йўлдошов,

Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва

бандлик бош бошқармаси бошлиғи.

ЎзА.