French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар
14:58 / 2025-08-11

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остидаги умуммиллий бирдамлик байрам фестивали ўтказилмоқда.

Республика Маънавият ва марказининг таниқли шоир ва ёзувчилар, олимлар, санъаткорлар, театр ва киноактёрлардан иборат тарғиботчилар гуруҳи мазкур тадбирларда қатнашиш учун вилоятга келди.  

Маънавият тарғиботчилари дастлаб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш марказида ташкил этилган маданий-маърифий учрашувда қатнашди. Бу ерда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила азолари билан учрашиб, мамлакатимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳақида сўз юритдилар.

Шундан сўнг тарғибот гуруҳи Ургут туманининг Мерганча маҳалласида аҳоли билан учрашди. Самимий мулоқот мушоира, гўзал куй-қўшиқларга уланиб, чинакам байрамга айланди.

– Шу кунларда мамлакатимизда мустақиллик байрами олдидан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” ғоясини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Холбек Кўбаев. – Умуммиллий бирдамлик фестивали ҳам ана шундай тадбирларимиздан ҳисобланади. Унда пойтахтдан келган тарғиботчилар ҳам иштирок этиб, вилоятимиз шаҳар ва қишлоқларида, корхона ва ташкилотларда аҳоли билан учрашувлар ташкил қилинмоқда. Иккинчи босқичда вилоятимиз зиёлилари, ижодкорлардан иборат гуруҳлар олис маҳаллаларга чиқиб, шу каби тарғибот тадбирларини ўтказиши кўзда тутилган.

Фестиваль доираси жойларда уч авлод учрашувлари, ижодий мулоқотлар, мушоиралар ташкил этилмоқда. Шунингдек, миллий кинолар намойиши ва концерт дастурлари ўтказилмоқда.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари