English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
16:46 / 2023-03-10

“Соғлом авлод учун” жамғармаси Тошкент вилояти кўчма тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари томонидан аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиляпти.

Тошкент туманининг 23-сонли оилавий поликлиникасида ташкил этилган навбатдаги тиббий кўрикда "Авлиё ота" ва "Раҳбаробод" маҳаллалари аҳолисининг саломатлиги текширилди. Шундан аёллар – 47 нафарни ташкил этди. Жараёнда 15 нафар аҳоли ЭКГ кўригидан ўтказилди ва 56 нафар аҳолига бепул дори-дармонлар тарқатилди.  

– Маҳалламизга шифокорлар келиб, тиббий кўрик ўтказганидан жуда хурсандмиз, – дейди Гулчеҳра Тиллаева. – Кўзим яхши кўра олмаслигидан азият чекаман. Текширувда малакали шифокорлар кўригидан ўтдим. Саломатлигимни яхшилаш учун зарур тавсия ва маслаҳатлар, дори-дармонлар ва кўзойнак беришди. Бундан жуда хурсандман.  

[gallery-10920]

Аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш тўғрисидаги қарорга асосан амалга оширилаётган ушбу тиббий кўриклар доирасида маҳалла аҳолисининг тиббий-ижтимоий муаммолари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, шифокорлар томонидан турли касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш, фуқароларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича суҳбатлар ўтказилди.  

А.Мусаев, Д.Эрназаров (сурат), ЎзА