Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли бандлигини таъминлашда яқин кўмакчи
19:01 / 2023-04-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази иш билан банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга тайёрлаш борасида самарали фаолият юритмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида фаолияти йўлга қўйилган марказнинг асосий мақсади ишсиз, банд бўлмаган аҳолини, шунингдек, белгиланган тартибда вақтинчалик хорижга ишга кетаётган фуқароларни касб-ҳунарга, тадбиркорликка ва хорижий тилларга ўқитишдир.

[gallery-11459]

Мономарказда 2022 йил 3122 нафар фуқаро билим ва маҳорат оширди. Жорий йилнинг январь-март ойларида 16 та касб-ҳунар, 5 та хорижий (инглиз, рус, корейс, япон ва турк) тилга ўқитиш ва 5 та ахборот технологиялари (IT) соҳаси бўйича ўқув курслари ташкил этилди. Мазкур курсларда ўқиш учун аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси билан 1011 нафар, шартнома асосида 312 нафар, жами 1323 нафар фуқаро қабул қилинган.

Туманлардан келганлар ётоқхона билан таъминланган. Мономарказ битирувчиларининг аксарияти шахсий устахоналар ташкил этиб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

 

ЎзА фотомухбири

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар.