Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳмадулло олимпиада ғолиби
10:54 / 2024-01-22

Бухоролик ўқувчи корейс тили бўйича олимпиаданинг республика босқичи ғолиби бўлди.

Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Корея Таълим маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган корейс тили олимпиадасида Бухоро шаҳридаги 42-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Аҳмадулло Субҳонов фахрли 2-ўринни қўлга киритди.  

Ташкилотчилар томонидан унга 4 500 000 сўм пул мукофоти ва Кореяга таълим саёҳати йўлланмаси берилди.  

– Келажакда IT соҳасида кучли мутахассис бўлмоқчиман, – дейди Аҳмадулло Субҳонов. – Мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссамни қўшишни мақсад қилганман. Бунинг учун хорижий тилларни билиш муҳим. Шунинг учун инглиз ва корейс тилларини чуқур ўзлаштиришга киришганман.  

2021 йилда Аҳмадулло Корея давлати томонидан ташкил этилган халқаро ёшлар конференциясида фаол иштирок этди. Шу йили корейс тилини билиш даражасини белгиловчи халқаро сертификатга ҳам эга бўлди.  

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири