Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳмад Яссавий халқаро университети: 30 йил давомида 90 мингдан зиёд битирувчилар олийгоҳни тамомлади
20:12 / 2022-09-09

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети 30 йиллик фаолияти давомида 50 дан ортиқ мутахассислик бўйича таҳсил олган 90 мингдан ортиқ талаба-ёшларни учирма қилди. “Anadolu” таъкидлашича, Аҳмад Яссавий университети 1992 йилда Туркистонда ташкил этилган бўлиб, Қозоғистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир намунасига айланди. Университет 30 йил давомида нафақат Туркия ва Қозоғистон, балки бошқа давлатлар талабалари ҳам таълим олаётган минтақадаги етакчи таълим муассасаларидан бири бўлиб келмоқда. Ҳозирда Аҳмад Яссавий университетида 10 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда.

Университет кампуси Туркистон рамзи бўлмиш Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасига яқин масофада жойлашган. Талабалар шаҳарчасида ўқув биноси билан бирга кутубхона, ижтимоий-маданий иншоотлар, шифохона ва спорт заллари мавжуд.

Проректор Чингиз Тўмарнинг “Anadolu” агентлигига маълум қилишича, бу йил университет ташкил этилганига 30 йил тўлади.

Биринчи навбатда, университетимиз икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик намунаси бўлиб қолмоқда. Дипломларимиз бутун туркий дунёда тан олинади. Айни пайтда Қозоғистон ва Туркия талабалари яхшигина стипендия олишади, уларга ҳар йили саёҳат харажатлари учун маблағ ажратамиз. Таълим муассасасининг асосий афзалликлари қаторида талабалар бир вақтнинг ўзида 4 та тилни ўрганиш имкониятига эга, деди Тўмар.

Унинг таъкидлашича, мақолалари нуфузли илмий журналларда чоп этилган талабалар қўшимча бонус оладилар.

Шунингдек, Тўмарнинг сўзларига кўра, бу йил Хожа Аҳмад Яссавий халқаро университети Дунё университетларининг глобал рейтингида (QS) энг яхши 750 та олийгоҳи қаторига кирди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА