Аҳмад Табибийнинг Алишер Навоий ғазалларига боғлаган мусаддаслари ҳақида
Шермуҳаммад Нормуротович АМОНОВ филология фанлари номзоди доцент Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Ушбу мақолада Аҳмад Табибийнинг “Ҳайрату-л-ушшоқ” девонидаги мусаддас шеърлари ҳақида мулоҳазалар баён қилинган. Девоннинг қўлёзма ва тошбосма вариантлари қиёси асосида илк бор Аҳмад Табибийнинг мазкур девонидаги Алишер Навоий ғазалларига ёзган мусаддаслари ҳақида тўлиқ маълумотлар келтирилган.
Таянч сўзлар: Алишер Навоий, Аҳмад Табибий, девон, қўлёзма, тошбосма, фонд, манба, матн, шоир, ғазал, мусаддас, мусаддас.