English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳмад Ал-Муслиманий: ташриф муҳим соҳаларда салмоқли натижа беради (+видео)
16:42 / 2023-02-22

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Миср Араб Республикасига расмий ташрифи якунланди. Ташриф доирасида ташкил этилган муҳим тадбирларда иштирок этган экспертлар билан суҳбатлашдик.

Қоҳира сиёсий тадқиқотлар маркази директори, журналист Аҳмад Ал-Муслиманий мазкур ташриф ҳақида қуйидагиларни баён қилди.

– Кўплаб соҳалар қатори Қоҳирадаги қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича мустақил тадқиқот ташкилоти вакиллари ҳам Президентингизнинг Мисрга расмий ташрифидан мамнун бўлди.

Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасидаги ўзига хос йўли бизга – аграр йўналишдаги ташкилотларимизга қизиқ. Ўзбекистон ва Миср ўртасида тарихий, дўстона ва маданий муносабат юртингизнинг мустақиллик даврларидаёқ ўрнатилган. Қоҳирада ал-ўзбекия номли аҳоли яшаш манзили, Қоҳира марказида буюк аллома Ал-Фарғоний ҳайкали бор.

 <iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ASuupHIHl94" title="Аҳмад Ал-Муслиманий: ташриф муҳим соҳаларда салмоқли натижа беради" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Мамлакатларимиз маданияти, бой тарихи бир бирига ўхшаб кетади. Бугун барча соҳаларда кенг қамровли алоқалар йўлга қўйилаётгани икки томон учун ҳам манфаатли.

Мамлакатимиз раҳбари ушбу ташрифга катта қизиқиш билан қаради. Ташриф иқтисодиёт, маданият, санъат ва бошқа муҳим соҳаларда салмоқли натижа беради, деган умиддамиз.

Ўзбекистон делегацияси вакилларига Миср Араб Республикасига хуш келибсиз, деймиз!

Беҳруз Худойбердиев ёзиб олди.

ЎзА