Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳиллик, бирдамлик ва эзгу ният билан
19:33 / 2025-08-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоятида умумхалқ хайрия ҳашари “маҳалла еттилиги” томонидан “кўчабай” усулида ўтказилмоқда. 

Икки кун давомида вилоятдаги 1 015 та маҳалла, 1 450 та аҳоли пункти, 3 756 та кўп қаватли турар жой, 3 200 та ҳовли, 1 575 та гузар, 62 та хиёбон, юзлаб зиёратгоҳлар, қабристон ва кўчалар ҳамда 2 083 та болалар ва спорт майдончалари тартибга келтирилади. Бундан ташқари ижтимоий ҳимояга муҳтож 1 271 та оила, 633 нафар боқувчисиз қолган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиш мақсад қилинган. Ҳашар кунлари мингдан ошиқ фуқароларнинг уй-жойи ҳам таъмирлаб берилади.

Уюшқоқлик билан ўтказилаётган ҳашар Маҳалла уюшмасининг вилоят бошқармаси штаби томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда. Маҳаллаларда ободонлаштириш ва хайрия ишларида каттаю кичик бирдек фаоллик кўрсатаётгани азалий қадриятларимизнинг бардавомлигидан далолат. 

[gallery-24923]

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА