Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳиллигимиз ифодаси
15:21 / 2021-08-21

Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш учун тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат музейи ходимлари ҳам умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарида фаол иштирок этди.

       Ҳашар  музей ва унинг филиали биносида ўтказилиб,  ҳовли ва боғлар ободонлаштирилди. Атрофдаги дарахтлар шохлари тартибга келтирилди. Тозалаш ва ён-атрофни саранжом ҳолатга келтириш мобайнида тўпланган чиқиндилар махсус белгиланган жойларга олиб чиқиб кетилди.  

    Ушбу умумхалқ ҳашари кўтаринки руҳ ва катта иштиёқ билан амалга оширилмоқда. Ҳашарни самарали ташкиллаштиришда Ўзбекитон давлат санъат музейининг ходимлари  муносиб ҳисса қўшди.  

     Шунингдек, умумхалқ хайрия ободонлаштириш ҳашарида Маданий мерос объектининг барча ҳудудий филиаллари ходимлари ҳам фаол иштирок этди. Қадимий обидалар,  муқаддас масканларнинг чор-атрофи ходимлар томонидан чиннидек тозаланди. Турфа гул кўчалари ўтқазилди. Хиёбонлар, майсазорлар ҳадемай етиб келадиган  куздан дарак берувчи илк хазон баргларидан  тозаланди. Ҳашар миллий бирдамлигимиз, аҳиллигимиз, ҳамжиҳатлигимизнинг яна бир ёрқин ва амалий ифодасига айланди.  

   Н.Усмонова,  

   ЎзА