АГТКШнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланиши тизимга 1 миллиард 258 миллион сўм зарар келтирди
Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида ўтказилган назорат тадбирида табиий газдан фойдаланиш бўйича яна ноқонуний ҳолат ошкор этилди.
“Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати тақдим этган маълумотга кўра, Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “Б.Э.Г.700” МЧЖга қарашли АГТКШ томонидан газнинг ҳақиқий сарфини камайтириб кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборига ташқи таъсир кўрсатган ҳолда унинг схемалари ўзгартирилган.
Ҳисоб-китоб қилинишича, мазкур АГТКШ томонидан давлат манфаатларига жами 1 миллиард 258 миллион сўмлик зарар етказган.
Айни кунларда масъул ташкилотлар ҳамкорлигида бу каби назорат тадбирлари давом этмоқда.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА