French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“AgroWorld Uzbekistan 2024”: Имкониятларини намойиш этаётган корхоналар сони ошиб бормоқда
16:15 / 2024-03-11

Мамлакатимиз аграр соҳаси иқтисодиётнинг муҳим тармоғи бўлиб, у ялпи ички маҳсулотнинг 20 фоиздан ортиғини ташкил қилади. Бугунги кунда ушбу агросаноат сектори юртимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини тўлиқ таъминлабгина қолмай, экспорт салоҳиятини мунтазам ошириб бормоқда.

Эртага, яъни 12 март куни пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуида ўз ишини бошлайдиган “Агро саноати – AgroWorld Uzbekistan 2024” 19-халқаро кўргазмасида мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилаётган ютуқлар билан яқиндан танишишга имконият яратилади.  

“Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси ва унинг ҳамкори “ICA Eurasia Group” томонидан ташкил этилаётган ушбу кўргазмада Ўзбекистон, Австрия, Беларусь Республикаси, Бельгия, Германия, Грузия, Дания, Исроил, Ҳиндистон, Эрон, Испания каби 21 мамлакатдан 135 та компания иштирок этади.  

“Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси бош директори ўринбосари Ойимхон Бобожонованинг сўзига кўра, “Ўзэкспомарказ”нинг  1-павильонида иссиқхона хўжалиги, ўғитлар, уруғлар, суғориш, донни қайта ишлаш ва сақлаш ускуналари, 2-павильонда эса паррандачилик, чорвачилик, озиқлантириш, омухта ем, ветеринарияга доир маҳсулотлар намойиш этилади.  

–Кўргазмада хорижий иштирокчилар сони 90 фоизни ташкил этади. Маҳаллий компаниялар томонидан эса ўғитлар, иссиқхоналар, паррандачилик, томчилатиб суғориш қувурлари, ёғ-мой ускуналари ишлаб чиқариш учун турли хил ускуналар, шунингдек, ветеринария препаратлари, қишлоқ хўжалиги техникаси учун шиналар сингари маҳсулотлар тақдим этилади. Анъанага кўра, кўргазманинг иккинчи кунида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши кўмагида “Фермер куни” ўтказилиши кўзда тутилган. Унда кўргазма иштирокчилари учун учрашувлар ўтказилади. Муҳими, иштирокчилар орасида илк маротаба ўз имкониятларини намойиш этаётган корхоналар сони йил сайин ошиб бормоқда, – деди О.Бобожонова.  

Насиба Зиёдуллаева,  

ЎзА