Андижон вилояти Пахтаобод туманида пахта ва буғдой парвариши, агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга ошириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда ўғитлаш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Улуғбек Раҳимов, қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассислари, қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилотлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. Унда ғўза ва буғдой парвариши жараёнида белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида, самарали амалга ошириш хусусида атрофлича сўз юритилди.
Шунингдек, семинарда мутахассислар томонидан ғўза ва буғдой касалликларига қарши курашиш, ўғитлаш ишларини сифатли ўтказиш, умуман, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди. Бундан ташқари, кўп хўжаликларнинг дала майдонларига Хитой технологияси асосида чигит экилганлигидан келиб чиқиб, семинарда қатнашган хитойлик мутахассислар ҳам ғўза парвариши бўйича ўзларининг зарур маслаҳатларини берди.
[gallery-23331]
Тажриба ва малака ошириш имконини берган семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олди.
Ф.Убайдуллаев,
З.Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари