Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Агросаноат кластерида йилига 11 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади
17:02 / 2023-03-02

Андижон вилояти Пахтаобод туманида "2U" масъулияти чекланган жамияти томонидан йирик агросаноат кластери ташкил этилмоқда.

Умумий қиймати 28,5 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа доирасида ташкил этилаётган мазкур агросаноат кластери томонидан келгусида гилос, резавор ўсимликлар етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш кўзда тутилмоқда. Лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилади. Умумий ҳудуди 470 гектар майдонни ташкил этадиган мазкур кластер томонидан маҳсулотлар етиштириш жараёнига илғор технологиялар жорий этилади. Лойиҳа тўла қувват билан ишга тушгач, корхонада йилига 3 минг 400 тонна маҳсулот етиштирилади ва экспорт қилинади.  

Корхонанинг йиллик экспорт ҳажми 11 миллион АҚШ долларига етказилиши, маҳсулотлар асосан, Африка, Жанубий Америка ва Европа давлатларига экспорт қилиниши кўзда тутилмоқда. Бирлашган Араб Амирликларида 850 минг евро қийматдаги 140 минг туп мева кўчатлари олиб келиниб, айни кунларда экиш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасидаги ишлар жорий йилнинг декабрь ойида якунланиши белгиланган. Агросаноат кластери тўла қувват билан ишга тушгач 80 нафар киши доимий, 600 нафар ҳамюртимиз эса мавсумий иш билан таъминланади.  

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Пахтаобод туманида бўлиб, агросаноат кластерини ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди, мутасаддилар, лойиҳа масъуллари билан суҳбатлашди. Белгиланган ишларни самарали ташкил этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (фото), ЎзА