АГРОКЛАСТЕР: Уруғликни тайёрлашдан ҳосилни чуқур қайта ишлашгача
Мазкур ҳужжатга мувофиқ "Бухоро Агрокластер" масъулияти чекланган жамиятига асос солинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги "Бухоро вилоятида замонавий агрокластерни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори воҳада пахта етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, уруғлик материал ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш ва тайёрлаш, бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шу жумладан, чуқур қайта ишлаш асосида уларни ишлаб чиқаришни ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ "Бухоро Агрокластер" масъулияти чекланган жамиятига асос солинди. Ўтган йили вилоятда етиштирилган пахтанинг 150 минг тоннаси ёки 47 фоизи мазкур масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорлик қилган фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келди. Бу шу хўжаликлар аввалги йилда эришган натижадан анча кўп.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги "Бухоро вилоятида замонавий агрокластерни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори воҳада пахта етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, уруғлик материал ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш ва тайёрлаш, бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шу жумладан, чуқур қайта ишлаш асосида уларни ишлаб чиқаришни ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ "Бухоро Агрокластер" масъулияти чекланган жамиятига асос солинди. Ўтган йили вилоятда етиштирилган пахтанинг 150 минг тоннаси ёки 47 фоизи мазкур масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорлик қилган фермер хўжаликлари ҳиссасига тўғри келди. Бу шу хўжаликлар аввалги йилда эришган натижадан анча кўп.
Ушбу масъулияти чекланган жамият таркибидаги қайта ишловчи заводларнинг деҳқонлар манфаатдорлигини таъминлаган ҳолда ва ҳосилни етиштиришда зарур агротехник тадбирларни амалга ошириш масалаларни ўз вақтида ҳал этгани муваффақиятнинг муҳим омили бўлди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан пахта уруғини тозалаш ва саралаш, туксизлантириш ҳамда дорилаш каби тадбирлар юзасидан Ғиждувон туманига ташкил этилган пресс-тур доирасида сўз юритилди. Тумандаги "Бухоро пахта уруғчилиги" МЧЖга республика ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ташкил этилган пресс-тур доирасида "Бухоро Агрокластер" масъулияти чекланган жамиятига ҳам ташриф буюрилди.
Агрокластер раҳбари Азамат Султоновнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалигини таркибий қайта ўзгартиришга қаратилган ислоҳотларни изчиллик билан давом эттиришнинг ҳуқуқий асослари яратилгани, вилоят ҳокимлиги томонидан тузилма ишини йўлга қўйишнинг ташкилий чоралари кўрилгани агрокластер тизими фаолияти самарадорлигини таъминламоқда. Янги субъект таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналари ва тузилмаларида бошқарувнинг бозор иқтисодиёти механизми тўла амал қилаётир.
Президентимизнинг жорий йил 24 январда Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб вазифалари қаторида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масаласи ҳам диққат марказида бўлди. Бу борада ўтган йил "Бухоро Агрокластер"да муҳим лойиҳа амалга оширилди. Тизимда "Рақамли иқтисодиёт" технологияси жорий этилган. АКТ бошқарув пунктидан туриб МЧЖ таркибидаги Ғиждувон, Шофиркон, Когон, Пешку пахта тозалаш заводлари, тегишли бошқа корхоналаридаги технологик жараёнларини кузатиш мумкин. Уларда хомашёни қабул қилиш, сақлаш ва сарфи, умуман, ишлаб чиқариш фаолиятига оид барча кўрсаткичлар доимий равишда электрон маълумотлар базасида қайд этилади. Бошқача айтганда, инсон омилининг аралашувига йўл йўқ. Булар технологик жараёнларнинг барқарорлигини таъминлаш, ҳисоб-китобларни аниқ юритиш, мутахассис кадрларнинг ишга масъулият билан ёндашишини таъминлаётир.
Тадбирда қайд этилдики, “Рақамли иқтисодиёт” технологияси пахта тозалаш заводлари молиявий кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатди. Ўтган йили уларнинг жами 80 миллиард сўмдан зиёд соф фойда олди.
Масъулияти чекланган жамиятнинг истиқболдаги режалари катта. Бу ерда йилига 30 минг тоннагача пахта толасини чуқур қайта ишлаш лойиҳалари босқичма-босқич амалга оширилади. Ҳадемай, 40 гектар майдонда ип-калава тайёрлаш, тўқув, тикув цехларидан иборат мажмуа қурилишига киришилади.
Пресс-тур иштирокчилари агрокластерга қарашли Ғиждувон туманидаги "Бухоро пахта уруғчилиги" масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрдилар.
2020 йил ҳосили учун вилоятда 97,9 минг гектар майдоннинг асосий қисмига истиқболли, ҳудудлаштирилган эртапишар "Бухоро-102", "Порлоқ-2", ўртапишар "Бухоро-6", "Бухоро-8", "Бухоро-10" навлари ва бошқа қатор истиқболли навли чигитлар экилади. Бунинг учун 4900 тонна уруғлик талаб этилади. Тозалашдан олинадиган уруғлик чигитларни саралаш, дорилаш ва туксизлантириш ишлари "Бухоро Агрокластер"га қарашли "Бухоро пахта уруғчилиги", пахта-тўқимачилик кластерлари тизимидаги "Бухоро уруғчилик" МЧЖлари уруғчилик цехларида бажарилади.
Журналистлар энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган цехда бўлиб, уруғлик чигитни тайёрлашнинг барча технологик жараёнлари билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.