Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Агроинспекция” Самарқандда 15 кунда 264 та қоидабузарлик қайд этди
11:05 / 2021-07-24

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилояти бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан соҳада қонунчилик ижросини таъминлаш юзасидан мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказиб борилади.

Бошқарма ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йил июль ойининг 15 куни давомида ўтказилган 649 назорат тадбирлари давомида 264 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Жумладан, Иштихон туманида 54  та, Ургутда 47 та, Нарпайда 23 та, Пастдарғом туманида 17 та қонунбузарлик қайд этилган.

Мазкур ҳолатлари юзасидан 176 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 400 та огоҳлантириш, 79 ҳолат бўйича ёзма кўрсатма,  9 ҳолат юзасидан тақдимнома киритилди.

Тақдимномаларга кўра, 2 нафар фуқарога нисбатан  интизомий жазо чораси белгиланди. 161 ҳолатда инспекция органлари ваколати доирасида маъмурий ишлар бўйича қарорлар қабул қилинган бўлса, 15 та қонунбузилиши юзасидан тўпланган ҳужжатлар, қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, 15 ҳолатда судларга юборилди.  

Аниқланган қонунбузарлик ҳолатларининг асосий қисми белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида бажармаслик, ердан ва сув ресурсларидан мақсадсиз фойдаланиш билан боғлиқ бўлган.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА