Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Агродилер” компанияси Бухорода темир маҳсулотлари ишлаб чиқаради
11:18 / 2026-01-14

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Россиянинг “Агродилер” компанияси бош директори Юсеф Бухминов бошчилигидаги ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.

Компания “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси” махсус саноат паркида Россияда ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли темир маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳасини амалга оширишга киришган. Лойиҳага кўра, компания дастлабки босқичда 50 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилиб, йилига 40 минг тонна қуйма темир ва 15 минг тонна темир маҳсулотлари ишлаб чиқаради ҳамда юздан зиёд иш ўринлари яратади.

Учрашувда лойиҳани амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими томонидан меҳмонларнинг ҳамкорлик бўйича таклифлари маъқулланди ва ишлаб чиқариш жараёнларини тезроқ амалиётга татбиқ этиш лозимлигини таъкидлади. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.