Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Агробанкнинг янги Банк хизматлари маркази фойдаланишга топширилди
15:40 / 2025-11-26

"Агробанк" АТБ мижозларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, уларга янада қулай шароитлар яратиш ва хизмат кўлами кенгайтириш мақсадида республика бўйлаб янги банк хизматлари марказларини жадал ташкил этиб бормоқда.

Шу мақсадда, Тошкент шаҳар филиалига қарашли яна бир замонавий  банк хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади.

Очилиш тадбирида сўзга чиққанлар мазкур марказ мижозлар учун кенг имкониятлар яратиши, хизматларни тезкор ва қулай тарзда тақдим этиши, энг муҳими — Агробанкни аҳолига янада яқинлаштиришга хизмат қилишини таъкидладилар.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида "Агробанк мобил офиси" хизмати ҳам ташкил этилган бўлиб, бунинг ёрдамида бюджет ташкилотларида ишлайдиган мижозлар учун ўзларига қулай вақт ва жойда банк хизматларидан фойдаланиш имконияти тақдим этилади.

Бир сўз билан айтган,  мазкур марказда мижозларга барча турдаги банк хизматлари юқори қулайликлар билан кўрсатилади.