Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Агробанк: Офисда «Ресепшн-Робот» кутиб олади
14:43 / 2022-05-13

Замонавий банк хизматлари шу қадар ривожландики, унча –мунча янгиликдан ҳайратланмай қолдик. Лекин, бу янгиликдан лол қолишингиз аниқ. Негаки, банк офисга кирган мижозни «Ресепшн-Робот» кутиб олиб, қурилма мижозларни қизиқтирган саволларига жавоб бериш хусусиятига эга.

Шунингдек, робот Агробанкда кўрсатилаётган барча хизмат турлари, ўтказилаётган акциялар ҳамда янгиликлар ҳақида маълумот бера олади. Мисол учун, кўрсатилаётган хизматлардан фойдаланиш имкониятлари ва қурилмалардан фойдаланиш тартибини тушунтиради.
Энг қизиқ жиҳати, робот VIP яъни мунтазам хизмат кўрсатадиган мижозларини таниб олади. Шунингдек, мижозлар интернетдаги веб саҳифаларга кириб маълумотлар (ушбу роботнинг экранида пайдо бўлади) олиш имконига эга бўлди.

Ҳозирда ана шундай ақлли Smart Office замонавий қиёфада, замонавий хизматлар кўрсатиш учун Агробанкнинг бош офисида иш бошлади. Албатта, аҳоли ва бизнес вакиллари, шунчаки банк хизматларидан фойдаланмоқчи бўлган фуқаролар ҳам Агробанкнинг ақлли "Smart Office" хизматларидан ўзига қулай вақтда фойдаланиши мумкин.

Негаки, ақлли шохобчага картомат, автоматлаштирилган депозит машина (АДМ), video-teller машинаси (VTM), банкомат, инфокиоска, Ресепшн-Робот ҳамда сенсорли экран каби қурилмалар жойлаштирилган. Ушбу ақлли шохобча банк ходимлари иштирокисиз 24/7 режимида фаолият юритади ва барча турдаги банк операциялари автоматлаштирилган ҳолда бажарилади.

Банкка борганда шошиб қолмаслигингиз учун оддий тарзда тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Офисга кирсангиз сизни «Ресепшн-Робот» кутиб олади ва саволларингизга жавоб беради. Шу билан бир вақтда банкда кўрсатилаётган хизмат турлари, акциялар ҳамда янгиликлардан хабардор этади. Банк хизматларидан фойдаланиш имкониятлари ва қурилмалардан фойдаланиш тартибини батафсил тушунтиради. Бунда картомат қурилмаси орқали мижозлар банкка келмасдан HUMO ва Visa пластик карталарини олиш, яроқлилик муддати ўтган ёки носоз бўлиб қолган, йўқолган пластик карталарни қайта олиш имкониятини беради.

Бу жараёнда автоматлаштирилган депозит машинаси юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга банкка ташриф буюрмасдан онлайн тарзда ҳисоб рақамларига инкассация қилиш, нақд миллий валюта орқали барча турдаги пластик карталарни тўлдириш ва Агробанк расмийлаштирган кредитга ҳисобланган фоизларни нақд миллий валютада тўлаш имконини беради.

Video-teller машинаси (VTM) қўшимча экран ҳамда видеомаслаҳат ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, мижозлар барча турдаги банк операцияларини амалга ошириши мумкин. Нақд хорижий ва миллий валюта орқали банк пластик карталарини тўлдириш, хорижий пул ўтказмалар қабул қилиш, ўтказиш, омонат расмийлаштириш, ҳисоб рақамларини очиш ва уни тўлдириш, жисмоний шахсларга кредит расмийлаштириш каби хизматлар шулар сирасидан.

Ақлли шохобчадаги банкомат қурилмаси Узкарт тўлов тизимига уланган бўлиб, ушбу банкомат орқали - нақд миллий валюта олиш, пластик картани нақд миллий валютада тўлдириш, нақд хорижий валютани нақд миллий валютага айирбошлаш, сўм пластик карта орқали нақд хорижий валюта сотиб олиш мумкин.

Ушбу банкомат ёрдамида пластик карта иштирокисиз, махсус код орқали нақд пул ечиб олиш имкони мавжуд. Бунинг учун смартфонингиз «Агробанк» мобил иловасига уланган бўлиши керак. Ушбу қурилма орқали тўловларни (телефон, интернет провайдерлар, коммунал тўловлар ва бошқа...) амалга ошириш мумкин. Бу хизматлар ҳозирча фақат Агробанкда мавжуд.
Шунингдек, банкомат қурилмаси Ҳумо тўлов тизимига уланган бўлиб, ундан нақд миллий валюта олиш, пластик картани нақд миллий валютада тўлдириш мумкин.

Инфокиоска қурилмаси орқали мижозлар нақд миллий валютада ёки сўм пластик карта орқали коммунал, пайнет амалиётларини бажариш ҳамда кредит сўндириш хизматларидан фойдаланади.

Яна бир гап. Келгусида "Smart Office«лар ҳар бир вилоят ҳамда туман марказларида қурилиши мўлжалланмоқда.

ЎзА