Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Агробанкнинг ҳамкор корхоналарига пресс-тур ўтказилди
16:12 / 2019-04-29

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки “Ҳудудларда “Агробанк”нинг молиявий кўмагида фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусида пресс-тур ўтказди.


“Агробанк” акциядорлик тижорат банки “Ҳудудларда “Агробанк”нинг молиявий кўмагида фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусида пресс-тур ўтказди.

Унда банк нафақат аҳоли ва мижозларга тезкор, ишончли, замонавий банк хизматлари кўрсатилмоқда, балки йирик тадбиркорлик субъектларининг истиқболли, инвестицион ва экспортбоп маҳсулотлар тайёрлашга йўналтирилган лойиҳаларини молиялаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратаётгани қайд этилди. Хусусан, жорий йилнинг 1- апрель ҳолатига ажратилган инвестицион кредитлар қолдиғи 4 триллион 974 миллиард сўмни ташкил этди. Мазкур кредитларнинг соҳаларда тақсимланишини кузатадиган бўлсак, асосий эътибор саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш каби соҳаларга қаратилганини кузатиш мумкин.

“Агробанк" 2018 йилда Халқаро молия институтларидан 30 миллион доллар миқдорида кредит линиясини жалб қилган бўлса, жорий йилнинг1-чорагида бу кўрсаткич 191 миллион долларни ташкил этмоқда. Жумладан, 2019 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Германияга ташрифи доирасида ўтказилган бизнес-форумда “Landesbank Baden-Wurttemberg” ҳамда “Commerz Bank AG” банклари билан 171 миллион доллар миқдоридаги кредит линия маблағларини жалб қилиш бўйича шартномалар имзоланди. Бундан ташқари, Хитой Эксимбанкининг 20 миллион доллар миқдорида кредит линия маблағлари жалб қилинди. Унинг ҳисобидан биринчи чоракда 20 та лойиҳага 41,7 миллион доллар кредит ажратилди. 

IMG_3667.JPG

Айни вақтда "Агробанк" Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси, Швейцариянинг Кредит Суис банки, Хитой давлат ривожлантириш банки, Австриянинг “Raiffeisen Bank”ва бошқа нуфузли банклар билан кредит линиясини жалб қилиш бўйича қатор келишувларга эришмоқда.

Пресс-тур давомида ОАВ ходимлари банкнинг молиявий кўмагида фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектларининг корхонасида бўлишди. Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги “Maxim gold tex” акциядорлик жамияти шулар сирасидандир.

– Фаолиятимизни 2012 йилда Агробанкдан олинган 132,7 миллиард сўм миқдоридаги кредит эвазига бошлаган эдик, –дейди корхона раҳбари Ҳасан Абдуллаев.– Айни вақтда пахта толасидан калава ип ишлаб чиқаришга ихтисослашганимиз боис, ўтган йили 51 миллиард сўмлик калава ип тайёрладик. Маҳсулотнинг асосий қисми экспортга чиқарилмоқда. Маҳсулот сифатини янада ошириш мақсадида 2014 йилда банкдан яна олти миллион доллар кредит олдик. Бунинг эвазига Туркия ва Европадан энг замонавий ускуна ва жиҳозларни харид қилдик. Натижада йилига 7 минг 500 тонна пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга бўлдик. Ишчилар сони 250 тага етди. 

Пресс-тур иштирокчилари Паркент туманидаги “Sof gigienik” масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш жараёни билан ҳам яқиндан танишди. 2009-2010 йилларда фаолиятини бошлаган корхона "Агробанк”дан 395 минг доллар миқдорида кредит олган. Кейинчалик бизнесни кенгайтириш учун 970 минг доллар, 2017 йилда эса 2,5 миллиард доллар миқдорида кредит соҳиби бўлди. 

IMG_3682.JPG

Айни вақтда корхонада “Lalaku”дан ташқари “Soft Prima”, “Safara” ва “Johny baby” номли брендлар асосида болалар тагликлари ишлаб чиқарилаётган экан. 200 дан ортиқ иш ўрни яратилган корхона маҳсулотлари Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистонга экспорт қилинмоқда. Айни кунларда Туркия давлати ва Дубай шаҳрига ҳам маҳсулот етказиб берилмоқда.

– Банкнинг кредит сўраб келувчи мижозларни қабул қиладиган бўлимда фикр-мулоҳазаси кучли одамлар ўтириши керак, –дейди “Sof gigienik” масъулияти чекланган жамияти муассиси Ҳабибулла Абдиев.– Сабаби, қарз сўраб келган одам муттаҳамми, пулни олиб, қочиб кетадиганми ёки ишлаб кўкарадиган инсонми? Шуни ажрата оладиган билимли ходимларга керак бўлса, икки баробар иш ҳақи тўлаб, ўша жойга қўйиш керак. Шунда пул беҳуда сарфланмайди. Ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлади. Ваҳоланки, банк ўз ресурсини керакли жойга ишлатмаса, пул айланмаси камаяди, қотиб қолиб, фақатгина пул сақловчи вазифасини бажаради. Пулни айлантириш лозим. 
Бунинг учун эса кредитлар бериб, одамларни уйғотиб, ишга солиш керак. Кредитдан мақсад эса яхши ғояси бор, лекин мабағи етишмаётган одамни кўллаб-қувватлаш. Ахир, нон қилиш учун хамиртуруш керак, йўқса, нон мазали чиқмайди. Тадбиркорлик ҳам баъзи жойда ана шундай хамиртуруш яъни кредитга боғлиқ бўлиб қолади. 

Пресс-тур иштирокчилари корхоналарнинг иш фаолияти билан танишиб, жараённи кузатдилар.