Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Агробанк” мустақиллик байрами муносабати билан болаларга совға улашди
17:13 / 2019-08-30

Ҳеч кимга сир эмаски, озод ва обод мустақил Ўзбекистон бугунги кунда халқаро майдонда ўз номи ва салобати билан жаҳон аҳлини ўзига мафтун этмоқда.


Ҳеч кимга сир эмаски, озод ва обод мустақил Ўзбекистон бугунги кунда халқаро майдонда ўз номи ва салобати билан жаҳон аҳлини ўзига мафтун этмоқда.

Буларнинг барчаси мустақиллик туфайли амалга ошмоқда ҳамда Президентимиз томонидан ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий соҳаларда белгилаб олинган аниқ вазифаларнинг ҳаётга тўғри татбиқ этилаётганлиги сабаб юзага чиқмоқда.

image_2019-08-30_12-02-22.png

Мана шу қутлуғ кун яъни, “Энг азиз, энг улуғ” айём мустақиллигимизнинг 28 йиллиги ҳозирда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида шаҳар қишлоқларимизда, турли давлат ва жамоат ташкилотларида, вазирлик ва идораларда кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

Ушбу муборак санага бағишлаб “Агробанк” АТБ Бош офисида банк ходимлари фарзандлари учун байрам тадбири уюштирилди.

Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад келажак авлод вакилларини она-Ватанга садоқат, меҳр-оқибат, билим ва кўникмаларини янада ошириш, тафаккур туйғуларини шакллантириш, китобхонликка чорлаш ҳамда мустақиллик тўғрисида кенгроқ тасаввурга эга бўлишга қаратилганлиги билан ҳам янада аҳамиятли бўлди.

image_2019-08-30_12-02-37.png

Байрамда эртак қаҳрамонларининг саҳнага чиқиши, “Ким чаққону – мен чаққон” спорт ўйинлари, “Ватаним – ранглар жилосида” расмлар танлови, мантиқий фикрлаш каби бир-биридан қизиқарли дастурлар болажонлар қалбига олам-олам қувонч улашди.

image_2019-08-30_12-02-55.png

Тадбир сўнгида банк раҳбарияти томонидан жорий йилда мактабга чиқадиган биринчи синф ўқувчилари учун ўқув-қуроллари, турли жанрдаги китоблар жамланмалари тақдим этилди.

Байрам куй-қўшиқларга ва қизиқарли ўйинларга уланиб кетди. 

“Агробанк” Матбуот хизмати