Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Агробанк Исроилнинг “Ашра” агентлиги билан ҳамкорлик қилади
09:38 / 2020-10-27

Мамлакатимизда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда.


Мамлакатимизда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда.

Яқинда Ўзбекистон Республикасининг Исроилдаги элчихонаси Исроилнинг “Ашра” экспорт-кредит агентлиги ҳамда юртимиздаги етакчи молия компаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистон савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини янада ошириш мақсадида онлайн-тақдимот ўтказди.

Унда Исроил томонидан қишлоқ ва сув хўжалиги, тиббиёт, ахборот технологиялари, телекоммуникациялар, “яшил” технологиялар (табиатни муҳофаза қилиш), банк-молия компаниялари иштирок этишди.

Мулоқат давомида Исроил Ўзбекистоннинг бугунги кундаги иқтисодий аҳволи (коронавирус пандемияси оқибатларини ҳисобга олган ҳолда), жумладан саноат, қишлоқ хўжалиги ва банк тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига доир фикр алмашдилар.

Агробанк вакиллари Исроил банклари ва етакчи молия компаниялари билан ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш бўйича ўзларини қизиқтирган ахборотлар бўйича батафсил жавоб олиш билан бир қаторда ҳамкорлик юзасидан ўз таклифларини билдирди.

Шунингдек, иқтисодий тармоқларни ривожлантириш бўйича узоқ муддатли кредит линияларни жалб этиш бўйича ҳам келишиб олинди.

Қизғин баҳс-мунозаралар асосида кечган онлайн-тақдимотда тегишли вазирлик, идоралар вакиллари ва Агробанк раҳбарияти фаол иштирок этди.

Банк матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида