Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Агробанк” АТБ​ – пахта тўқимачилик кластерлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда
12:57 / 2020-01-21

Мамлакатимизда янгидан-янги тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатларини ва пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этишда молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда улар билан яқин ҳамкорликда иш олиб боришда “Агробанк” АТБ ҳам устувор ислоҳотларни амалга оширмоқда.


Мамлакатимизда янгидан-янги тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатларини ва пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этишда молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда улар билан яқин ҳамкорликда иш олиб боришда “Агробанк” АТБ ҳам устувор ислоҳотларни амалга оширмоқда. 

Яқинда Ўзбекистон банклари ассоциациясида ўтказилган “Агробанк филиалларининг пахта тўқимачилик кластерларига кўрсатилаётган банк хизматлари сифати ва кўламини янада ошириш, 2020 йилда амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар ҳамда кластерларда занжирли ишлаб чиқариш механизмини шакллантиришни молиявий қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги семинар шу масалага бағишланди.

1e3a5a2d-664b-468f-b4b6-f37a5d883c0a.jpg

Мазкур семинарда республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг етакчи мутахассислари ҳамда банк раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди.

Семинарда бугунги кунда кластерларга кўрсатилаётган банк хизматлар сифати ва кўламини янада ошириш, соҳа ривожи учун замонавий ахборот технологиялари ютуқларидан кенгроқ фойдаланиш ва амалиётга татбиқ этиш, халқаро молия институтлар билан олиб борилаётган ҳамкорлик ва хорижий кредит линияларини жалб этиш ҳамда пахта хомашёсини етиштирувчиларнинг томчилатиб суғориш технологияларидан самарали фойдаланиш борасида сўз борди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, “Агробанк” АТБ​ пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш борасида 2018 йилда 15 та кластер ташкил этди. Шундан юртимизда етиштириладиган 2 958 минг тонна пахта ҳосилининг 453 минг тоннаси, яъни 15 фоизи ушбу 15 та кластерларда етиштирилди. 2019 йилга келиб эса кластерлар сони 74 тага етди ва етиштириладиган пахта ҳосилининг 66 фоизи кластерлар ҳиссасига тўғри келди. 2020 йилда эса кластерлар сони 88 тага етказилиб, республикада тўлиқ кластер тизими ташкил этилади. Бунда етиштириладиган 3 101 минг тонна пахта ҳосилининг барчаси кластерлар томонидан етиштирилиши режалаштирилган.
Шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерларини ишини янада самарали бошқариш ва ўзаро яқин ҳамкорликда иш олиб бориш мақсадида масофавий онлайнда ишлайдиган технологик тизимни жорий этиш ҳам мақсад қилинган.

Тадбир иштирокчилар ўзларини қийнаётган муаммолар, ечимини кутаётган масалаларга мутахассислардан атрофлича жавоб олди.