English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Агробанк” АТБ ҳунармандларга яқин кўмакчи бўлмоқда
12:53 / 2022-03-16

Ҳунармандчилик – саноат усулида ишлаб чиқариш йўлга қўйилгунга қадар инсоннинг яратувчанлик салоҳиятини юзага чиқарган, шу орқали рўзғор тебратиш имконини берган ва бутун дунёда кенг тарқалган меҳнат тури.

Айрим мамлакатлар ва алоҳида ҳудудларда ҳунармандчилик ҳозир ҳам аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим омили сифатида муҳим аҳамият касб этади ва соҳа маҳсулотлари уста ҳунармандларнинг қўл меҳнати орқали санъат асари даражасига етказилмоқда.

Шу боис мамлакатимизда ҳам ҳунармандчилик равнақига туризм индустриясининг жозибадорлигини таъминловчи восита сифатида эътибор қаратилиб, ҳунармандлар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар изчил ҳаётга татбиқ этилаётир.

Эътиборлиси, ҳунармандчилик нафақат миллий анъаналар манбаи, балки аҳоли фаровонлигини оширишнинг асосий “драйвер”и сифатида белгиланиб, мазкур соҳа ривожи йўлида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар эса, айни ҳунармандчилик тармоғида тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўяман, деган фуқароларга ҳам катта имкониятлар эшигини очиб беряпти.

Зеро, ҳужжатларнинг туб моҳияти халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъатнинг анъанавий турларини сақлаш ҳамда қайта тиклаш, ҳунармандчилик маҳсулотларининг рақобатдошлиги ва сифатини ошириш, аҳолини ушбу соҳага кенг жалб этиш орқали бандликни таъминлаш, сайёҳлар учун жозибадор бўлган ҳунармандчилик объектларини ташкил этиш, маҳсулотларни экспорт қилишни рағбатлантириш, ёшларни меҳнатсеварлик, инсонпарварлик ҳамда миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашдан иборат, десак, тўғри бўлади.

Албатта, соҳа ривожи учун моддий таъминот ҳам муҳим. Бусиз иш бўлмайди.

Шу маънода, кейинги йилларда тижорат банклари ҳунармандчиликка ажратаётган кредитлар кўлами ҳам, ҳажми ҳам кенгайди.

Тармоқ тараққиётида тижорат банкларининг қўллаб-қувватлови ҳамда молиявий кўмаги билан бугун ўз бизнесини очиб, айниқса, ҳунармандчиликнинг турли йўналишларини ривожлантираётган ишбилармонлар талайгина.

Биргина “Агробанк” АТБ томонидан 2021 йилда 31 минг 249 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ҳунармандчилик соҳаси учун 590 872 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.

Жорий йилда ҳам ушбу соҳага банк томонидан кредитлар ажратиш кўзда тутилган. Жумладан, жорий йилнинг 1 март ҳолатига кўра мазкур йўналишга 31 770,0 миллион сўм миқдорида кредит маблағи йўналтирилди.

Бу пировардида халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш, шу билан бирга, аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида