Агробанк жамоаси аграр соҳада меҳнат қилаётган фермер, деҳқонлар учун ҳайрли ишларни амалга ошириш ва янгиликлар жорий этишда давом этмоқда.
Улардан бири- 40 та китобдан иборат “Ўсимликлар ҳимояси” тўпламидир. Ушбу китобларда аҳоли, фермерлар ва барча қишлоқ хўжалик соҳаси вакилларига ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан самарали ҳимоялаш ва қарши курашишга оид батафсил маълумот ва тавсиялар берилган.
“Agrobooks” бренди билан чоп этилган ушбу тўплам банк қошида ташкил этилган илмий гуруҳ томонидан ўсимликларни ҳимоя қилишни илмий қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг аграр соҳадаги билим савиясини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. Зеро, унда мева-сабзавот ва полиз экинлари, ғаллачилик каби тармоқларнинг юртимизда эришилган кенг қамровли илмий ҳамда амалий маълумотлар тўлиқ келтирилган.
Қайд этиш керакки, илмий гуруҳда Тошкент давлат аграр университети, Ўсимликлар ҳимояси ва карантини илмий тадқиқот институти, Нукус агротехнология институти каби билим даргоҳлари ва илмий тадқиқот институтларининг 90 тадан ортиқ илмий ходимлари, олим ҳамда ўқитувчилар жамланган.
Айни вақтда “Ўсимликлар ҳимояси” тўплами босқичма-босқич чоп этилмоқда. Келгусида юртимизнинг барча ҳудудларига намуна сифатида етказиб берилади.
ЎзА