Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Агро техникалар сақлови муҳим
15:37 / 2025-11-17

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган техникаларни сифатли сақлаш нафақат ўрим-йиғим мавсумининг сўнгги босқичи, балки янги мавсумнинг бошланишига қўйилган илк қадамдир. 2025 йилги ғалла ва пахта йиғим-теримида Наманган вилояти бўйича фойдаланилган 240 та ғалла ўрим комбайни ва 170 та пахта териш машиналарининг сақлови муҳим аҳамиятга эга.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Наманган вилояти бошқармаси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Наманган туманида ўтказилган семинарнинг асосий мазуси ҳам жорий пахта ва ғалла йиғим-терими мавсумида фойдаланилган юқори унумли техникаларни белгиланган техник регламентлар асосида сақловга олишга қаратилди. 

Тегишли масъул ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи корхона вакиллари ҳамда комбайн ва пахта териш машиналари операторлари иштирокидаги мазкур анжуманда сўзга чиққанлар пахта териш машиналари ва дон ўриш комбайнларини сақлов қоидалари асосида тўғри сақлаш, уларнинг техник созлигини таъминлаш ва кейинги мавсумга сифатли тайёрлаб қўйиш масалаларига алоҳида тўхталди. 

Тадбир қатнашчиларига Наманган техника университетининг профессор-ўқитувчилари томонидан сақлов қоидалари бўйича тушунчалар берилди. Қолаверса, семинарда техникаларни сақловга олиш жараёнида назорат тизимини кучайтириш, жойларда бу борада амалий ёрдамни ошириш ва мутахассислар малакасини янада ошириш зарурлиги алоҳида қайд этилди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.