Агриппина Шин коронавирусга қарши эмланди
Мамлакатимизда жорий йилнинг 1 апрелидан COVID-19 инфекциясига қарши бепул эмланаётган тоифа орасида мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳам бор.
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ҳам вазирлик ходимлари билан бир қаторда COVID-19 инфекциясига қарши эмланди.

– Республика бўйича мактабгача таълим соҳасида фаолият юритаётган барча ходимлар босқичма-босқич эмланади, – дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Ҳозиргача мактабгача таълим соҳасида фаолият юритаётган 104 мингга яқин ходимлар эмланган.
Моҳигул Қосимова,
ЎзА