Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аграр соҳада Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлиги
13:25 / 2023-08-09

Ўзбекистон – Хитой муносабатлари ижобий тенденцияда ривожланмоқда. Ҳозирда икки томонлама ҳамкорлик янада жадаллашди. Айниқса, савдо-иқтисодий ва қишлоқ хўжалиги йўналишида. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида Хитойнинг Шинжон автоном округидан келган делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда қишлоқ хўжалигининг турли тармоқлари, хусусан, дуккакли, ёнғоқ, доривор ўсимликлар етиштириш, чўл ва шўрланган ерларда томчилаб суғориш тизимлари барпо этиш борасида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш учун имкониятлар борлиги таъкидланди.

Шунингдек, сут ва гўшт етиштириш ҳамда муқобил энергия ёрдамида иссиқхоналар фаолиятини йўлга қўйиш масалалари кенг муҳокама қилинди. Учрашув якунида томонлар Хитойнинг Хотан ҳудудида “бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасида аграр тармоқда янги ҳамкорлик йўлларини очиш ва амалдагиларни мустаҳкамлашга келишиб олинди. Шунингдек, Ўзбекистон – Хитой ўртасида экспорт-импорт ҳамкорлигини ривожлантириш ишбилармонлик муносабатларини янада яхшилашда муҳимлиги қайд этилди.  

 

Нилуфар Бозорова,  

ЎзА