Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари янги, амалий босқичга кўтарилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида замонавий ёндашувларни жорий этиш, илмий салоҳиятни ошириш, экспорт географиясини кенгайтириш ҳамда Япония билан узоқ муддатли стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамлар ташланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Япония давлатига расмий ташрифи доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам муҳим келишувАграр соҳада муҳим келишувлар: Япония билан инновация ва илм-фан йўлида ҳамкорлик
Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари янги, амалий босқичга кўтарилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида замонавий ёндашувларни жорий этиш, илмий салоҳиятни ошириш, экспорт географиясини кенгайтириш ҳамда Япония билан узоқ муддатли стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамлар ташланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Япония давлатига расмий ташрифи доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам муҳим келишувларга эришилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул ходимлари ҳамда Япония Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган икки томонлама битим имзоланди. Ушбу ҳужжат аграр соҳада илғор тажриба алмашинуви, замонавий технологияларни жорий этиш ва илмий ҳамкорликни кенгайтиришда мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади, дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотида.
Расмий ташриф доирасида Япониянинг қатор давлат, илмий ҳамда етакчи хусусий ташкилотлари билан ҳам аниқ лойиҳаларга йўналтирилган ҳужжатлар имзоланди. Жумладан, “Aglis Co., Ltd.” компанияси билан Сирдарё вилоятида киви гул чангини етиштириш ва уни Япония бозорига экспорт қилиш бўйича келишувга эришилди.
“Fairness Group” компанияси билан қишлоқ хўжалиги соҳасида япон тилини ўқитиш ва мутахассисларни Японияга малака оширишга ҳамда тажриба орттиришга юбориш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Бундан ташқари, “TAKII & Co., Ltd.” компанияси билан Фарғона вилоятида Япония пиёз навлари уруғчилигини ташкил этиш, “Masui Co., Ltd.” компанияси билан эса инновацион қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий этиш бўйича келишувлар имзоланди.
Илм-фан ва инновация йўналишида ҳам ҳамкорлик янада мустаҳкамланди. Хусусан, Нагоя университетининг биотехнология маркази ҳамда Генетика миллий институти билан қурғоқчилик ва сув танқислиги шароитида экинларни селекция қилиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
А.РУСТАМОВ, ЎзА