English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аграр соҳа давлат томонидан қўллаб-қувватланади
10:15 / 2025-11-24

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Агрор соҳани давлат томонидан қўллаб-қўллаш тизимини тубдан такомиллаштирш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга мувофиқ: 

а) аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини рақамлаштириш орқали меҳнат ва вақт ресурслари сарфини 2 бараварга қисқартириш, ажратиладиган маблағлар самарадорлигини ошириш; 

б) озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чораларини унификация қилиш орқали уларнинг сонини 2028 йил якунига қадар 50 фоизгача қисқартириш; 

в) соҳада қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлигини ошириш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилга қадар босқичма-босқич 20 фоизга кўпайтириш мақсад қилинган. 

Фармонга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Аграр соҳада тўловлар агентлиги ташкил этилади. 

Агентлик: 

а) озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилишини ташкил қилади; 

б) қўллаб-қувватлаш чораларининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, ижросини мониторинг ва таҳлил қилиш, натижадорлигини ошириш ҳамда самара бермаётган чораларни бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; 

в) қўллаб-қувватлаш чораларининг янги турларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; 

г) қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсатиш учун аризаларни топширишдан бошлаб, уларни кўриб чиқиш, маъқуллаш ва тўлов жараёнигача бўлган барча босқичларни тўлиқ рақамлаштиради. 

Фармон билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигининг фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланди.

ЎзА