Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«АГМК» ОЧЛни дуранг билан бошлади
12:08 / 2021-04-16

Олмалиқнинг «АГМК» жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг "A“ гуруҳида ” «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони), «Шабаб Ал- Аҳли» (БАА) ва «Истиқлол» (Тожикистон) жамоаларига қарши баҳс юритиши ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур мусобақада илк бор иштирок этаётган «АГМК» жамоаси «А» гуруҳининг 1-турида мезбонлар вакили «Ал-Ҳилол»га қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ушбу баҳсларни ҳужумкор бошлаган Олмалиқ жамоаси аъзоси Зафар Полвонов «Ал-Ҳилол» дарвозабони Маюфнинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очган бўлса, Сардор Раҳмонов кутилмаганда рақибнинг ҳужумини қайтариш вақтида ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Биринчи бўлимнинг 37- дақиқасида Лучано Дарио Ветто «АГМК» дарвозасига иккинчи голни урди. Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида Санжар Шоаҳмедов қулай имкониятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, олмалиқликлар гуруҳ босқичидаги илк ўйинда бир очкони қўлга киритишга муяссар бўлди.

«А» гуруҳидан ўрин олган «Шабаб Ал-Аҳли» (БАА) ва «Истиқлол» (Тожикистон) учрашувида ҳисоб очилмади.

Ҳозир мазкур гуруҳда тўрт жамоа бир хил очко тўплади. Фақатгина ўйиндаги голлар эвазига «АГМК» ҳамда «Ал-Ҳилол» клублари жадвалда карвонбошилик қилмоқда.

Энди иккинчи турда «АГМК» – «Истиқлол», «Шабаб Ал- Аҳли» – «Ал-Ҳилол» учрашуви ўтказилади.

 Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА