Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Агар Евроиттифоқ Украинани қабул қиламиз, деса, мамлакатдаги ислоҳотларнинг амалга ошиши ҳам осон кечади”
08:37 / 2021-11-06

Украина мамлакатда ислоҳотларни ўтказмасдан, балки давлат бошқаруви, судлов тизими ва иқтисодиётда муқаррар ўзгаришлар ўтказилиши билан боғлиқ ваъда ва кафолат бериш орқали ҳам НАТО ва Евроиттифоққа кириши мумкин.

Бош вазир Дмитрий Кулеба Закарпатьедаги форумда шундай фикрни айтди. 

Унингча, Киев Евроиттифоқ ва НАТОга кириш учун қатъият билан интилиб, бор куч ва имкониятларини ишга солмоқда.

“Агар НАТО ва Евроиттифоқ сиёсий ирода кўрсатиб Украинани қабул қиламиз, деса, биздаги ислоҳотларнинг амалга ошиши ҳам осон кечади”, деб тушунтирди Кулеба.