Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афв этилганлар ҳамиша эътиборда бўлади
15:30 / 2024-09-17

Президентимизнинг мустақиллик байрами арафасида қабул қилинган “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган сурхондарёликларни вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов қабул қилиб, улар билан суҳбатлашди.

Халқимизга хос бағрикенглик, кечиримлилик намоён этилган мазкур ҳужжат асосида Сурхондарё вилоятидан жазони ўташ чоғида қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган 58 нафар шахс афв этилиб, оиласи бағрига қайтган эди. 

Учрашувда вилоят раҳбари афв этилганларга давлатимиз раҳбари ишончини оқлаб, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, жамиятда ўз ўрнини топиш, юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларнинг фаол иштирокчиси бўлиш лозимлигини таъкидлади. Уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади. 

Афв этилганларни ижтимоий мослаштириш, моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатлигини тиклаш, ишга жойлаштириш ва бошқа ҳаётий масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири