Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афв этилган шахсларнинг муаммолари ўрганилди (+видео)
16:48 / 2025-12-19

Президентимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармон имзоланган эди.

Ушбу фармон билан афв этилганларнинг 11 нафарини Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролари ташкил этади.  

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Алишер Алланиязов ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Бахтиёр Торебеков иштирокида афв этилган шахслар билан учрашув ўтказилди.

Жиноят йўлига билиб-билмай кирган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган маҳкумларнинг оиласи ва яқинлари бағрига қайтиши уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун имконият экани таъкидланди.  

Шундан сўнг афв этилганларнинг муаммолари ўрганилди. Тегишли идора ва ташкилотларнинг масъул вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда уларнинг бандлигини таъминлаш, яшаш шароитини яхшилаш каби масалаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Шунингдек, афв этилган шахсларнинг ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланиши, жамиятда муносиб ўрин топиши учун уларга кўмаклашишга қаратилган вазифалар белгиланди.

– Афв этилган шахслар билан ижтимоий-мослашиш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.  Жумладан, уларга бир марталик нафақа пулини ажратиш, соғлигини тиклаш мақсадида бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ва бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.  Уларга психологик ва ҳуқуқий кўмак кўрсатиш орқали ҳаётга қайта интеграциялашишларига ёрдам берилмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги хизмати пробация бўлими махсус топшириқлар бўйича инспектори полподковник Мирзабай Аметов.

Афв этилганлар орасида Хўжайли туманидан Нурсултон Жолдасбоев ҳам бор. Билиб-билмай қилган жинояти учун озодликдан маҳрум қилинган эди. Замондошимиз қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, бундан буён юртимиз равнақи йўлида хизмат қилишини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур фармони амударёлик Бекчановлар оиласига ҳам ўзгача қувонч олиб келди. Чунки фарзанди Руслан ҳам афв шарофати билан оиласи бағрига қайтиб келди.

Вазирликнинг жамоат хавфсизлиги хизмати пробация бўлими ходимлари томонидан соҳавий хизматлар ва ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда жойларда афв этилган шахсларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш ва бошқа ҳаётий масалаларида ёрдам бериш ишлари давом этмоқда.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/NQlJoG7m6oo" title="Afv etilgan shaxslarning muammolari o‘rganildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат, видео), ЎзА мухбирлари