Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Афсун” тўпламининг тақдимоти ўтказилди
09:37 / 2021-06-05

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Янги аср авлоди” нашриёти томонидан чоп этилган “Афсун” тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тавсиясига биноан чоп этилган ушбу тўпламда турли йилларда адабиёт бўйича Нобель мукофотини қўлга киритган адибларнинг ҳикоялари жой олган.

Айни пайтга қадар Нобель мукофотини қўлга киритган адибларнинг кўплаб асарлари турли даврларда ўзбек тилига таржима қилинган. Мазкур тўплам ҳам айни пайтга қадар ўзбек таржимонлари томонидан ўгирилган асарлар орасидан танлаб олинди.

Таржимонлар орасида атоқли устоз адибларидан тортиб бадиий таржима маҳоратини эндигина эгаллай бошлаган ёш ижодкорлар ҳам бор. Мазкур тўплам китобхонларда адабиётга рағбат ва қизиқишни кучайтириш, юксак эътирофга сазовор бўлган асарлар билан яқиндан таништиришга хизмат қилади.

[gallery-2686]

ЎзА