Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афруза Самарқанднинг фахри
15:57 / 2025-07-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида ўтказилган “Dvorkovich Memorial”  очиқ турнири самарқандлик шахматчи Афруза Ҳамдамова учун муваффақиятли бўлди.  

Мазкур нуфузли турнирнинг “MASTERS” гуруҳида иштирок этган Афруза 51 рейтинг очкосини қўлга киритиб, WGM (Аёллар ўртасида Халқаро гроссмейстер) ҳамда халқаро тоифадаги спорт устаси (IM) иккинчи нормасини бажарди!

[gallery-24137]

Бугун Самарқанд темир йўл вокзалида Афруза Ҳамдамова давлат ва жамоатчилик вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.  

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ.Тўхтаев, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ж. Нурманов, вилоят ёшлар ишлар бошқармаси бошлиғи С. Бобоев, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи М. Ҳамдамов ҳамда федерация вакиллари, мураббийлар иштирок этди.

Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА