Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпиони бўлди
Италияда ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган ёш тоифасида Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпиони бўлди. Шахматчимиз ушбу ғалаба билан Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасида илк жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Абдусатторова ўз ёш тоифаларида кумуш медални қўлга киритган эди.