Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афруза Ҳамдамова “Қозоғистон Республикаси кубоги-2025”да совриндор бўлди
15:38 / 2025-12-14

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида шахмат бўйича поёнига етган “Қозоғистон Республикаси кубоги-2025” мусобақасида ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова муносиб натижа қайд этди.

8 та мамлакатдан 24 нафар шахматчи иштирок этган кубок баҳсларининг аёллар гуруҳида дона сурган Афруза Ҳамдамова 7,5 очко жамғариб, 3-ўринни эгаллади.

Мукофот жамғармаси 49 минг 500 тенгедан иборат турнирда шахматчилар 11 та тур ўйинларида куч синашди.

Маҳоратли шахматчи қизимиз А.Ҳамдамова ўтказилган ўйинларнинг 4 тасида ғалабага эришган бўлса, 7 тасида дуранг натижа қайд этди.

Мусобақада Афруза сингари 7,5 очко жамғарган арманистонлик Марям Мкртчян қўшимча кўрсаткичларга кўра, 1-ўринни, ФИДЕ байроғи остида турнирда қатнашган Алина Бивол 2-ўринни банд этди.

Мусобақанинг эркаклар гуруҳида ғолибликни 7,5 очко туплаган арманистонлик Арам Хакобаян қўлга киритди. 2-ўриндан 7 очкога эга Дмитрий Бочаров(Россия), 3-ўриндан 6,5 очко жамғарган ҳиндистонлик Митал Адитиа жой олди.

Ғолиб ва совриндорлар тегишли тартибда медаль, сертификат ва пул маблағлари билан тақдирланди.

Т.Рўзиев, ЎзА