"Афросиёб-палас" меҳмонхонаси сотилди
Самарқанд шаҳри марказидаги «Афросиёб - палас» меҳмонхона мажмуасининг аукцион савдолари якунланди.
Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Меҳмонхона савдосига 3 нафар иштирокчи қатнашган. Бошланғич нархи 27,4 миллиард сўм бўлган давлат активи 29 қадам билан 43,3 миллиард сўмга сотилди.
Эндиликда, ушбу давлат активини сотиб олган ғолиб 2022 йил 1 апрелга қадар 100 та янги иш ўрни яратиб, халқаро стандартларга мос келадиган 4 юлдузли меҳмонхона мажмуасини тўлиқ фойдаланишга топшириши керак.