English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Африканинг саккизта мамлакати Украина элчихона очишига розилик билдирди
15:06 / 2023-05-30

Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба умумукраина телемарофони эфирида чиқиш қилиб, Африканинг саккизта мамлакати Украина элчихонасини очишга расман розилик билдирганини таъкидлаган. Элчихоналарни йил охиригача очиш режалаштирилмоқда. 2022 йил декабрда Украина Президенти Владимир Зеленский Украина Африкада ўнта элчихона очишини маълум қилганди.

Кулеба 2022 йил октябрь ойида Африка мамлакатлари бўйлаб Украина дипломатияси тарихидаги илк сафарини амалга оширган эди. Ўтган март ойида Украина бош вазири Денис Шмигаль Африка мамлакатларига бериш учун қўшимча 125 минг тонна дон ёки маккажўхори сотиб олиш режаси ҳақида маълум қилганди. Ўз навбатида, Италиянинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ассоциацияси (Coldiretti) берган маълумотга кўра, дон келишуви доирасида Украина портларидан олиб чиқилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг фақат 55 фоизи Африка ва Осиёдаги ривожланаётган мамлакатларга етказилган.