Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Африкадан Президентлар келяпти...
14:11 / 2023-06-13

Россия - Украина

Африканинг етти мамлакати Президентларидан иборат делегация шу ҳафта Украина ва Россияга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.

16 май куни Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса Россия ва Украина ҳукуматлари Африка мамлакатлари делегациясини қабул қилишга тайёр эканини айтганди.

Дания Украинага 36 миллион долларлик қурол-яроқ етказиб беради. Бу ҳақда қироллик ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен маълум қилди.

“Икки минг артиллерия снаряди ҳақида гап кетяпти, бу муҳтож Украина учун муҳим ёрдам”, деган вазир.

Хитой Россиянинг чечен бўлинмаларига қурол-аслаҳа, техника етказиб бермаяпти, Украинадаги муаммони ҳал қилишда тинчлик жараёнига интиляпти. Бу ҳақда ХХР ТИВ расмий вакили Ван Вэньбинь баёнот берди.

“Чеченистонга қурол-аслаҳа сотилаётганини ошкор қиладиган далил йўқ, Хитойнинг Украинадаги зиддият бўйича холис, адолатли қарашидан дунё ҳамжамияти хабардор”, дея қўшимча қилган дипломат.

Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Мельник мамлакатга етказиб бериладиган Германияда ишлаб чиқарилган танклар сонини ошириш тўғрисида Берлинга мурожаат билан чиқди. “Der Tagesspiegel” нашри маълумотига кўра, “Leopard-2” танкларини уч ҳисса ошириш сўралган. Аввалроқ Киевга 20 та шундай танк берилган.

Мельник, шунингдек, Германиядан пиёда қўшинлари учун 60 та “Marder” жанговар машинаси ва узоқ масофага учадиган қанотли “Taurus” ракетлари ҳам сўраган.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати раҳбари Жозеп Боррель Украина зиддияти бўйича музокара 2024 йилга мўлжалланган АҚШ Президенти сайловига қадар бошланмаслигини билдирди. Сиёсатчи Испаниянинг “Odna Cero” радиоси мухбирига “Россия Президенти Владимир Путин Америкадаги сайловни кутади, мазмунида фикр билдирган.

ЕИ Украинадаги ҳозирги вазият бир неча йил чўзилиши мумкин, деб ҳисоблайди. Айни тахминни “RMS” радиосига интервьюсида ички бозор масалалари бўйича комиссар Тьерри Бретон тасдиқлаган.

Бир неча кун аввал Украина қўшинлари бошлаган қарши ҳаракат бир неча ҳафта ёки ойга чўзилиши мумкин, деди Франция Президенти Эммануэль Макрон.

Пекин Москвага қурол-аслаҳа етказиб бераётганидан АҚШ маъмуриятининг хабари йўқ, аммо Хитой компаниялари томонидан Россияга технология етказиб берилаётгани Вашингтонни ташвишга солмоқда. Бу ҳақда Давлат котиби Энтони Блинкен баёнот берди.

Польша аҳолисининг украиналик қочоқлар ва мигрантларга ёрдам бериши анча сусайган. Украинларни қўллаб-қувватлаш беш ой ичида 62 фоиздан 42 фоизга тушган. Бу ҳақдаги ижтимоий сўров натижасини “Речь Посполита” нашри келтирди.

Украина Президенти Владимир Зеленский Ғалаба байрамини нишонлашни 8 майга кўчириш тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар берди Олий Рада матбуот хизмати. Энди 8 май – “Хотира ва нацизм устидан ғалаба куни” мамлакатда иш куни эмас.

Аброр ХОН, ЎзА