Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Африкада кўҳна поезд ҳашаматли меҳмонхонага айланади
15:55 / 2020-07-04

Бўлажак отель эгаларининг айтишича, бир неча вагондан иборат таркиб қайтадан жиҳозланиб, янги турар-жой ҳолига келтирилади.


Жанубий Африка Республикасининг Крюгер миллий парки ҳудудида, Саби дарёси узра ўтган ташландиқ темир йўл кўприги устида кўп йиллар олдин “унутиб қолдирилган” эски поезддан меҳмонхона ясаладиган бўлди. Бу ҳақда туризмга ихтисослашган “Travel & Leisure” сайтида хабар берилган.

Бўлажак отель эгаларининг айтишича, бир неча вагондан иборат таркиб қайтадан жиҳозланиб, янги турар-жой ҳолига келтирилади. Бу "меҳмонларнинг бундан 100 йил аввал ушбу хиёбонда тадқиқотлар олиб борган кишилар хотирасига ҳурмати натижаси" сифатида намоён бўлади.

Крюгер хиёбони бўйлаб сайр қилишга илк бор 1920 йил бошларида рухсат этилганди. Поезд ҳаракатининг якуний нуқтаси айнан шу жойда, яъни меҳмонхона вужудга келадиг ерда эди. Ўша пайт дам олувчилар ушбу паркка фақат мана шу поездда сайр қилиш учунгина киришарди.

Поезд-меҳмонхона девори энди ойнали кўринишга келтирилади, сайёҳлар кун давомида ичкаридан туриб ҳам табиатдан завқ олиш имконига эга бўлишади. Бассейнли очиқ айвон эса умумий манзарага қўшимча кўрк бағишлайди.

Меҳмонхонада ҳозирланадиган 31 та хонага замонавий, қимматбаҳо мебеллар жойлаштирилади. Ҳар бир хонада ердан шипгача чўзиладиган ойнали деразалар ҳамда ванна ўрнатилади.

Тўғри, коронавирус пандемияси оқибатида мажмуа қурилиши чўзилиб кетди. Барибир, масъуллар 2020 йил охирига келиб, дастлабки меҳмонларни қабул қилишни кўзлаб туришибди.