English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Африка миллатлар кубогида 1-турдан сўнг гуруҳлардаги вазият қандай?
11:03 / 2025-12-26

Марокашда футбол бўйича ўтаётган Африка миллатлар кубогининг 1-тур учрашувлари ўз якунига етди.

Қайд этилган натижаларга кўра, “A” гуруҳида Марокаш 3 очко билан яққол пешқадамга айланиб олган бўлса, Замбия ва Мали терма жамоалари 1 очкодан тўплаб, 2-3 поғоналардан жой олди. Комор ороллари термаси эса бу турда очкосиз қолди.

Ушбу гуруҳдаги иккинчи тур ўйинлари бугун бўлиб ўтади. Унда Марокаш – Мали, Замбия – Комор ороллари баҳсига гувоҳ бўламиз.

“B” гуруҳида эса Жанубий Африка Республикаси ва Миср илк ўйиндаги ғалабадан сўнг, 3 очко билан 1-2 ўриндан жой олди. Очкосиз қолган Зимбабве ва Ангола эса қуйи поғоналарда қайд этилди. Энди бугун, 26 декабрь куни бўлиб ўтадиган иккинчи турда  пешқадамлар ўзаро тўқнаш келса, Зимбабве ва Ангола ўзларининг дастлабки очколари учун рақобатлашади.

Тунис ва Нигерия терма жамоалари “C” гуруҳида бир хил 3 очко жамғариб, карвонбошилик қилмоқда. Уларга имкониятни бой берган Танзания ва Уганда эса 3-4 ўринларда қолди. 2-турда ушбу гуруҳнинг 1-2 ўрнидаги жамоалар ва қуйи поғонада бораётган терма жамоалар ўзаро куч синашади.

“D” гуруҳида Сенегал ҳамда Конго Демократик Республикаси терма жамоалари 3 очко билан юқори поғоналардан ўрин олди ва иккинчи турда ўзаро куч синашадиган бўлди. Бенин ва Ботсвана термаларида очко йўқлиги боис улардан кейинги поғонани банд этди.

Жазоир терма жамоаси “E” гуруҳида 3 очко тўплаган Буркина-Фасога қарши учинчи тур олдидан гуруҳ пешқадамлиги учун рақобатлашадиган бўлди. Биринчи турда очкосиз қолган Экваториал Гвинея ва Судан эса 3-тур олдидан ўзаро куч синашади.

Мусобақанинг “F” гуруҳида 1-тур якунларига кўра, Камерун ва Кот-д’Ивуар 3 очкога эга бўлди ва 1-2 ўринни банд этди. Мозамбик ҳамда Габон 3-4-ўринда қолди. Энди 28 ва 29 декабрь кунлари мазкур гуруҳда иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда Камерун ва Кот-д’Ивуар, Мозамбик ҳамда Габон ўзаро куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА